АҚШда Демократик партиянинг съезди ҳам якунланди. Унда, мамлакатнинг амалдаги давлат раҳбари Барак Обама маъруза қилиб, бўлғуси президентлик сайловларида партиядоши Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Бу сафарги сайловолди кампанияси бошқаларидан амалдаги давлат раҳбарининг ўз ўрнига келиши мумкин бўлган номзодга фаол ёрдам кўрсатиши билан ажралиб турибди. Обама нутқини тугатгач, Ҳиллари Клинтонни бағрига босиб қутлади. Айни шу жараён акс этган сурат эса, Reddit ижтимоий тармоғидаги Photoshop Battles гуруҳининг бош муҳокама мавзусига айланди. 

Reddit фойдаланувчилари суратнинг ўз намуналарини тақдим этишган. Улар, саҳнада бошқа сиёсатчилар турганида, ёки Клинтон ўрнида Берни Сандерс демократлар номзоди сифатида тайинланганда, сурат қанақа кўринишда бўлишини тахмин қилишган. 

Улар шуниндек, Дональд Трамп устидан ҳам ҳазил қилишган. Уни, яқинлашиб келаётган ҳалокатлар тимсоли сифатида кўрсатишга уринишган.

Reddit фойдаланувчилари, Американи Титаник кемасига қиёслаш баробарида унда Барак Обама ва Ҳиллари Клинтон бирга саёҳат қилишаётгани хусусида ҳам хаёлларига эрк беришган. 

Фойдаланувчилар, бошқа фильм ва сериалларни ҳам ёддан чиқаришмаган. 

Woodstock рок фестивали