Ҳиндистоннинг Ўрисса штатида чақмоқ уришдан камида 30 киши ҳалок бўлди, яна 36 киши яраланди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, кўпчилик воқеалар Бхадрак ва Баласор округларида юз берган. Уларнинг ҳар бирида камида 7 киши ҳалок бўлган. Яна 6 киши Кхурда округида ҳалок бўлган.