АҚШнинг Техас шататида ҳаво шарининг қулаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда полиция маълум қилган. Маҳаллий шериф фалокатда "бирор одам омон қолмаган бўлса керак" деб айтган.

АҚШ фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси фалокат штат пойтахти – Остин шаҳридан жанубга томон 50 км узоқликда юз берганини маълум қилган.