«Толибон» радикал гуруҳи расмий ташриф билан Хитойга борди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, томонлар Афғонстондаги нотинч вазият ҳақида гаплашишган. «Толибон» делегациясини тўданинг Қатардаги етакчиси Аббос Станакзай бошқарган. Учрашув Пекинда 18-22 июль кунлари бўлиб ўтган.

«Толибон»нинг ташрифдан мақсади Хитойнинг жаҳондаги мавқейини инобатга олган ҳолда айнан Хитой халқаро майдонга Афғонистондаги ғарб мамлакатларининг зўравонликларини олиб чиқишини хоҳлашган.