АҚШ президенти лавозимига курашда Хиллари Клинтоннинг рақиби Дональд Трамп Демократлар партияси қурултойидан олинган видеони чоп этди. Унда Хиллари Клинтоннинг турмуш ўртоғи Билл Клинтон рафиқаси минбардан туриб нутқ сўзлаётган вақтида кўзи юмуқ ҳолда ўтирганини кўриш мумкин. 

Республикачилар вакили бўлган Трамп ушбу видеога заҳархандалик билан изоҳ берди. Трамп видео остида "Уйғониш ва Американи яна буюк қилиш вақти келди!" деган ёзув битган. Трамп Билл Клинтоннинг чарчаб ухлаб қолганини эса рафиқасининг ёлғонидан "тўйгани" билан тушунтирган.  

"Ҳаттоки Билл ҳам ёлғондан чарчади, бу ачинарли", деб ёзган Трамп.