"Формула-1" пойгаларининг 4 карра жаҳон чемпиони Себастьян Феттель антиқа пойгада иштирок этди. Немис пойгачисининг рақиби Жанубий Англияда яшовчи, тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси Алекс Кнэптон бўлди. Кнэптоннинг ҳисобида 1356 та шошилинч чақирувлар бор.

Сир эмаски, Феттель ва Кнэптон "турли вазн тоифаларига" эга. Шунинг учун пойгага интрига қўшиш ҳамда у адолатли ўтиши мақсадида антиқа пойга иштирокчилари автомобиллар билан алмашишди: Феттель 118 от кучига эга тез ёрдам машинаси рулига, Кнэптон эса 670 от кучига эга Ferrari 488 GTB супекари рулига ўтирди.
 
Пойгада ким ғолиб бўлганини ушбу ролик орқали билиб олишингиз мумкин.