Қирғизистонда маҳаллий вақт билан соат 14:00да 4,5-5 балли зилзила қайд этилди. Бу ҳақида Қирғизистон ФВВ хабар берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила ўчоғи Кўк-Бел қишлоғидан 5 км шимоли-ғарбда, Кетмен-Бобо қишлоғидан 15 км жануби-ғарбда, Тўхтагул қишлоғидан 20 км жанубда, Қоракўл шаҳридан 25 км шимоли-ғарбдаги Тахтали тоғ тизмаларида жойлашганди.

Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар тўғрисида батафсил маълумотлар йўқ.