1 августга ўтар кечаси Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги асосан сайёҳлар истиқомат қилувчи Northgate меҳмонхонаси олдида юк машинасини портлатиб ҳужум бошлаган жангариларнинг барчаси ўлдирилди. 

TOLO News хабарига кўра, меҳмонхонага "Толибон"нинг 3 нафар жангаридан иборат гуруҳи ҳужум қилганди. Ҳужум вақтида бир полициячи ҳам ҳалок бўлган ва 4 нафар ҳарбий хизматчи жароҳатланган.