Ҳонгконг халқаро аэропортида Нида тўфони яқинлашаётгани сабаб 124та парвоз бекор қилинди. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси ёзган.

Хабар қилишларича, 1 августда амалга ошириладиган 42та парвоз бекор қилинган. 2 августда учиб келувчи 47 парвоз тўхтатилиши ҳақида айтилган. Маълумотларга кўра, барча парвозлар Cathay Pacific ва Dragonair авиакомпаниялари томонидан амалга ошириш режалаштирилган эди.

Нида тўфони яқин вақтлар ичида Ҳонгконгга ёпирилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Гуанчжоу шаҳридаги (Гуандун провинцияси) Байюнь халқаро аэропортида 37 ва 16-рейслар  ҳам бекор қилинган.