Туркия мудофаа вазирлиги мамлакатдаги давлат тўнтарувига уринишдан кейин 167 генерални янги лавозимларга тайинлади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған томонидан имзоланган фармонда қуруқликдаги қўшинларнинг 94 генерали, ҳарбий-денгиз кучларининг 22 адмирали ва ҳарбий-ҳаво кучларининг 44 генерали янги лавозимларга тайинлангани кўрсатилган.

Бундан ташқари, мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 311 ҳарбий, жумладан 9 генерал тўнтарувга уринишни ташкиллаштириш иши бўйича қидирувда қолмоқда.