Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия давлат раҳбари Владимир Путин билан август ойида бўлажак учрашувида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ва Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолёти уриб туширилиши билан юзага келган инқирозни муҳокама этиш ниятида эканини билдирган.

"Мен 9 август куни Санкт-Петербургда Россия президенти билан бизнинг иқтисодий ҳамкорлигимизни ҳамда Россия самолёти билан боғлиқ инқирозни муҳокама этаман", — деган Эрдўған Анқарадаги иқтисодий форумда чиқиш қилар экан.