Ватиканнинг «Il Sismografo» нашри Рим Папасининг Польшага ташрифини ёритар экан жиддий хатога йўл қўйди. Улар «нацистлар концлагери» деб ёзишнинг ўрнига «польяк концлагери» деб ёзиб юборишган.

Рим Папаси Польшага ташрифи чоғида фашистлар Холокост ўтказган концлагерга ҳам ташриф буюрди. Репортаж ўша ташриф ҳақида бўлган.

Аушвиц-Биркенау концлагери Польшанинг Освенцим шаҳрида жойлашган бўлиб, 1941-45 йилларда унда 1,4 миллион киши қатл қилинган. Улардан 1,1 миллиони яҳудийлар бўлган.

Бу концлагерда одамлар тириклайин ёқилган ва уни «ўлим печлари» деб аташган.