Мисрнинг Сохағ вилоятида 3 қаватли уйнинг қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Ахрам Онлайн" портали маълум қилди.
Айни вақтда қутқарувчилар жасадларни вайроналар остидан чиқариб олишга ҳаракат қилишмоқда.

Портал маълумотларига кўра, бинонинг қулашига унинг ёнида янги уй қурилишида олиб борилган ер ишлари сабаб бўлган.   

Таъкидланишича, Мисрда биноларнинг қулаши қурилиш хавфсизлик меъёрларига амал қилинмаган ҳолда олиб борилиши сабабли кўп учраб турадиган ҳолат ҳисобланади.