Франция президенти Франсуа Олланд АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампнинг қилиқлари кўнгилни айнатишини айтди. Бу ҳақда Франс Пресс ахборот агентлиги маълум қилди. 

Июнь охирида Олланд Трампнинг ғалабаси Вашингтон ва Европанинг муносабатларини мураккаблаштиришини айтганди. 

"Бу ўзбошимчалик оқибат натижада ҳаттоки АҚШда кўнгил айниши ҳиссини уйғотади, айниқса Трамп ҳолатидаги  каби ҳарбий ва унинг хотираси ҳақида ёмон сўзлар гапирила бошланганда", деб айтди Олланд журналистларга.