Арманистон бош прокурори Геворг Костанян истеъфога чиқди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар тарқатди.

"Арманистон бош прокурори Геворк Костанян истеъфо ҳақида ариза ёзди. Мурожаат мамлакат президенти Серж Саргсян томонидан қабул қилинди", деган бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Кристинэ Мелконян.

Унинг истеъфо бериш сабаби аниқ айтилмаган. Бунга унинг соғлигида муаммо сабаб экани тахмин қилинмоқда.

Унинг ўрнини ким эгалаши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумот йўқ.

Костанян бу лавозимда 2013 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётганди.