Қозоғистон мусулмонлари иттифоқи (ҚМИ) Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмеронга иттифоқ раҳбари Мурат Телибековнинг маслаҳатчиси бўлиш таклифини берди. Бу ҳақида Tengrinews.kz хабар тарқатган.

Қозоғистонликлар Кэмеронга 3 млн фунт (1,4 миллиард тенге) миқдорида ойлик маош таклиф қилишган. Шунингдек, у таклифни қабул қилиш орқали Қозоқ султони мақомини олиши ҳамда унинг ихтиёрида мамлакатдаги энг чиройли қизлар йиғилган ҳарам бўлиши мумкин.

Қолаверса, у жамоат транспортидан текинга фойдаланиши мумкин.

Қайд этилишича, Қозоғистон мусулмонлари иттифоқининг Кэмеронга иккита талаб қўяди: Қозоқ тилини ўрганиш ва cуннат қилдириш.

Дэвид Кэмерон жорий йилнинг 13 июлида Буюк Британия бош вазири лавозимидан истеъфо берди. Унинг ўрнига Тереза Мэй Буюк Британия бош вазири бўлди.