"Бизнинг ватан" ҳаракати фаоллари "Ягона миллий ҳаракат" мухолифат партиясининг Батумидаги идораси олдида Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ва турк мухолифати етакчиси Фатҳуллоҳ Гуленнинг тулумларини ёқиб юборишган. 

Улар, ЯМҲга АҚШда яшаётган Гулен томонидан ҳомийлик қилинишини таъкидлашган. Маълумки, Туркия ҳукумати Гуленни давлат тўнтаришига уринишни ташкил этишда айбламоқда, деб хабар қилган Грузия ОАВ. 

Натижада, ўзаро мухолиф гуруҳлар ўртасида даҳанаки жанг бевосита куч синашга айланган. Ўзаро ур-йиқитда икки томондан 300га яқин киши қатнашган. Бир киши ушланган.