ХХР Афғонистон, Покистон ва Тожикистон билан терроризмга қарши кураш мақсадида мувофиқлаштирувчи механизмни ташкил этди, деб хабар қилмоқда Хитой мудофаа вазирлиги. 

Ушбу механизмни ташкил этиш қарори, тўрт мамлакат мудофаа маъмуриятлари юқори лавозимли вакилларининг Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида қабул қилинган.