Марокаш ҳукумати қўшни давлатлар, асосан, Жазоир билан чегара назоратини кучайтирди. Бунга сабаб Ливиядан кириб келиши эҳтимоли бўлган террорчиларнинг олдини олишдир. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ маълумотига асосланиб, “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.

ОАВнинг таъкидлашича, ушбу чоралар АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Ливиядаги ИШИД марраларига авиазарба беришни бошлагач, қабул қилинган. Бу Марокаш ҳукуматини ташвишлантирган, чунки ўз марраларини бой берган террорчилар мамлакат чегарасини бузиб киришга интилиши мумкин.

Хавотирнинг яна бир сабаби шундаки, ИШИД сафида Марокашнинг кўп сонли фуқаролари ҳам жанг қилмоқда.