Номаълум шахс Францияда тергов изоляторига ҳужум қилиб, одамларни гаровга олган. Бу ҳақда BFM телеканалида хабар тарқатилди.

Қайд этилишича, бу ҳодиса мамлакат ғарбидаги Ле-Ман шаҳрида рўй берди. Қамоқхона маҳбусларидан бири ва ходимлар гаровда экани айтилмоқда.

Айни вақтда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда. Воқеа жойига махсус топшириқли гуруҳлар юборилган.