2016 йилнинг 2-4 август кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг молия-бюджет масалалари бўйича Махсус ишчи гуруҳининг мажлиси бўлиб ўтди.

Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари ШҲТнинг 2015 йил учун молиявий ҳисоботи ва 2017 йилга мўлжалланган бюджети лойиҳаларини, шунингдек ШҲТнинг доимий фаолият кўрсатувчи органларининг 2013-2015 йиллардаги молиявий-хўжалик фаолиятининг ташқи аудити якунларини атрофлича кўриб чиқишди.