Лондон полицияси вакилининг маълум қилишича, Лондон марказида одамларга пичоқ билан ҳужум қилган кимса 19 ёшли ўсмир бўлган. Тахмин қилинишича, у руҳий носоғлом бўлиши мумкин.

"Ҳужумни амалга оширишда гумон қилинган 19 ёшли ўсмир ҳибсга олинди, у айни вақтда тергов изоляторининг шифохонасида. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг руҳий носоғломлиги жиноятни амалга оширишига сабаб бўлган ва тергов хулоса чиқаришда ушбу ҳолатдан келиб чиқади", деб айтди полиция вакили.       

Ҳужум 3 август соат 22.30 ларда Лондоннинг марказий қисмидаги Блумсбери туманида содир этилган. Ҳужум оқибатида бир аёл ҳалок бўлган, яна 5 киши жароҳат олган.

Воқеа жойига полиция бўлимлари тортилган. Таъкидланишича, улар биринчи навбатда бу ҳудудда яшовчи аҳолини танчлантириш учун жалб қилинганлар.