Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг YouTube тармоғидаги расмий канали иш бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

“Ўйлаймизки, ТИВнинг расмий веб-сайти ҳамда “Facebook”даги саҳифаси ўқувчилари эндиликда “YouTube”даги каналимиз орқали мамлакатимиз раҳбариятининг ташқи ва ички сиёсати, Ўзбекистон ва унинг диққатга сазовор жойлари тўғрисида нафақат матнли янгиликлар, балки фото ва видеомаълумотлар билан ҳам янада яқиндан танишишлари мумкин”, дейилади маълумотда.