“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси кейинги ҳафтада Барселонада Аргентина терма жамоасининг янги бош мураббийи Эдгард Бауса билан учрашади.

Tribuna.Uz маълумотларига кўра, 29 ёшли футболчи терма жамоага қайтиш қарорини эълон қилади.

Шу тариқа, Месси 30 августда 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг Уругвайга қарши учрашувида қатнаша олади.

Месси Аргентина 2016 йилги Америка кубоги финалида Чилига ютқазгандан кейин терма жамоадаги фаолиятини якунлашини эълон қилганди.

Месси ҳозирча Аргентина терма жамоаси билан бирорта йирик мусобақани юта олмаган, у шунингдек 2007 ва 2015 йилги Америка кубоклари ва 2014 йилги жаҳон чемпионати финалларида ўз терма жамоаси билан мағлуб бўлган.