МРБ собиқ директори Майкл Мореллнинг баёнот беришича, Россия президенти Владимир Путин АҚШ президентлиги учун Республикачилар партияси номзоди миллиардер Дональд Трампни ёллаган. У The New York Times газетасида чоп этилган мақоласида шундай фикр юритган.  

«Биз разведкада Путин Трампни Россиянинг эрксиз жосуси сифатида ёллаган деган бўлардик», — деб ёзган Морелл.

Унинг фикрича, Трампнинг АҚШ Демократик партияси Миллий қўмитаси компьютерларининг хакерлар томонидан бузилишини маъқуллаши, Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишга тайёрлиги ҳамда фақатгина ўз мажбуриятларини адо этаётган НАТО мамлакатларини ҳимоя қилиш фикрини билдириши, уни ёлланган, дейишга асос бўла олади.
 
Мореллнинг тан олишича, у шу пайтгача президентлик сайловларида ўз қарорини эълон қилмаган. Бироқ, МРБ собиқ директори бу сафар одатига хилоф қилган ҳолда, америкаликларни демократлар номзоди Ҳиллари Клинтон учун овоз беришга чақиради.