Франциянинг Руан шаҳридаги барлардан бирида чиққан ёнғинда 13 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Paris-Normandie. Нашр маълумотларига кўра, Cuba Libre бари ертўласида ёнғин чиққани ҳақида хабар полицияга яримтунда келиб тушган. Бу ерда туғилган кун муносабати билан кеча ўтаётган бўлган. Ёнғинга газнинг тасодифан портлаши сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, яна 6 киши турли жароҳатлар билан шифохоналарга етказилган. 

Маълум қилинишича, барча ҳалок бўлганлар 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёшлар бўлган. Айни вақтда қидирув-қутқарув ишлари якунланган, ҳалок бўлганларнинг жасадлари тез ёрдам машиналарида ўликхоналарга олиб кетилган.