Air Algerie авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти радарлардан йўқолиб қолган эди. Маълум бўлишича, самолёт Жазоир аэропортига қўнган.

РИА Новости агентлиги авиакомпаниядаги манбаларига асосланиб самолёт хавфсиз ҳудудга қўнгани ҳақида маълум қилган.

Самолёт Жазоирдан Марселга учиб кетаётганида бортда фавқулотда вазият содир бўлгани хабар қилинган ва шундан кейин у радарлардан йўқолиб қолганди.