Париж марказида ўғрилар Саудия Арабистони маликасини тунаб кетдилар. Жиноятчилар маликанинг қўлидаги қимматбаҳо соатни тортиб олиб қочганлар.

Малика Париж бўйлаб кечки сайрни амалга ошираётганда унинг ёнига икки киши тунаш мақсадида келган.

AFP нашрининг хабар беришича, ўғрилар маликага тегишли Richard Mille швейцар люкс брендининг қимматбаҳо соатини ўғрилашган. Соат нархи 1,47 млн долларни ташкил қилади. 

Кейинроқ қиз полицияга мурожаат қилган ҳамда саудиялик малика эканлигини ва унга шоппинг вақтида ҳужум қилишганини айтган. Ўша кеча малика кўчага қўриқчиларисиз чиққан ва оқибатда бундан пушаймон еган.

Айни вақтда полиция икки жиноятчини қидирмоқда. Маликанинг исми тергов манфаати йўлида ошкор қилинмаган.

Аввалроқ ҳам саудиялик маликалар ўғрилар қурбони бўлишган. Шундай воқеалардан бирида, Италия курортида ўғрилар маликанинг хонасидаги сейфни демонтаж қилган. Сейф ичида умумий қиймати 11 млн евролик заргарлик буюмлари бўлган. Гап Саудия Арабистони қироллик уйи аъзоси ҳақида кетаётгани сабабли курортга Саудия Арабистони элчихонаси ходимлари келган, воқеани тергов қилишга махсус хизматлар ходимлари жалб қилинган.