6 август куни Хитой мобил алоқа бўйича илк сунъий йўлдошини муваффақиятли равишда космосга учирди. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар берган.

Tiantong-01 номли бу сунъий йўлдош Сичуань вилоятидаги Сичан космодромидан учирилган. Сунъий йўлдошни коинотга Long March-3B ракетаси чиқариб қўяди.

Қайд этилишича, бу сунъий йўлдош учирилиши Хитойнинг космик ахборот инфратузилмаси ривожидаги муҳим жараён бўлди. 

Июнь ойида Хитой яна 5та илмий сунъий йўлдош учиришни мўлжаллаётгани хабар қилинганди.