Буюк Британиянинг Шарқий Сассекс графлиги ҳудудида енгил самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда The Guardian хабар тарқатган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу самолёт Ла-Манш бўғози устига қулаган.

Айни вақтда учувчиларни қидириш ишлари олиб борилмоқда. Самолёт қолдиқлари ҳам ҳали топилмаган. Қидирув ишларига 2та гуруҳ ва кўнгиллилар гуруҳи жалб этилган.

Ҳодиса тафсилотлари тўлиқ келтирилмаган.