Покистон жанубидаги Синд музофотида кучли жала оқибатида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Geo TV телеканали хабар бермоқда.

Музофотда кучли жала жума куни тунда бошланган эди. Маҳаллий ҳукумат берган маълумотларга кўра, 14 киши ток уриши ва Карачи шаҳридаги маъмурий марказ биносининг томи кўчиши оқибатида жон берган. Бадин, Митхи ва Татта шаҳарларида ҳам ўлим ҳолати қайд этилган.

Жала туфайли йўллар сув билан тўлган ва электр энергияси ўчиб қолган. Карачида йирик тирбандликлар юзага келган.

Синоптикларнинг сўзларига кўра, яқин уч кун ичида жалали ҳаво сақланиб қолади.