Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида яна бир спортчимиз баҳсларни ғалаба билан бошлади. 

Стол тенниси бўйича ўзбекистонлик эркаклар орасида биринчи бўлиб Олимпия ўйинларига йўлланма олган Зоҳиджон Кенжаев саралаш босқичининг илк учрашувида зафар қучиб, Олимпия ўйинларидаги дастлабки ғалабага эришди. 

Чехиялик Любомир Жанчарик билан кечган баҳсда 4:2 (8:11, 11:2, 13:11, 11:6, 8:11, 11:9) ҳисобида зафар қучган Зоҳиджон иккинчи босқичга чиқди.