Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған  маълум қилдики, РФ президенти Владимир Путиннинг Туркиядаги ҳарбий тўнтаришга уриниш юз беришидан кейинги кунларда далда бўлиб қўнғироқ қилгани уни, турк сиёсатчилари ва турк халқини жуда хурсанд этганди.

"Давлат тўнтаришига уриниш амалга оширилганидан кейинги кунларда сизнинг қўнғироқ қилганинингиздан халқимиз жуда мамнун бўлди. Халқимиз демократияни қанчалик истаса, бундай тўнтаришларга шундай куч билан қарши туради. Бу якшанба кунги демократик митингларда ҳам кўринди", — деган Эрдўған Путин билан учрашуви вақтида.