Евроиттифоқ кенгаши бюджет камомадини пасайтириш бўйича талабларни бажарамаганлиги учун Испания ва Португалияга жарима солмасликка қарор қилди. Бу ҳақида кенгашнинг матбуот релизида маълум қилинган. 

"Кенгаш ҳаддан зиёд камомадни бартараф этиш учун самарали чоралар кўрмагани сабабли Португалия ва Испанияга нисбатан жарима белгиламади", - дейилади хабарда. 

Қўйилган талабларни бажариш учун икки мамлакатга янги муддат белгиланди. 

"Кенгаш Португалия давлат бюджетининг умумий камомадини 2016 йилда 2,5 фоиз ЯИМгача, Испанияни эса - 2016 йилда 4,6 фоиз ЯИМ, 2017 йилда 3,1 фоиз ЯИМ ва 2018 йилда 2,2 фоиз ЯИМгача қисқартиришга чақирди", - дейилган матбуот релизида. 

Манбага кўра, 12 июлда Евроиттифоқ мамлакатларининг иқтисодиёт ва молия вазирлари кенгаши Испания ва Португалиянинг ўз бюджетлари камомадини пасайтириш учун етарлича чоралар кўрмаган, деб топган. 

Испания ва Португалиядан олинган далиллардан сўнг Еврокомиссия бу икки мамлакатга нисбатан молиявий санкцияларни бекор қилишни тавсия қилиб, вазиятни тўғирлаш учун уларга қўшимча вақт бериш таклифини киритган.