Италиянинг соҳилбўйи қўриқлаш хизмати ходимлари Марсала шаҳри портида чўкиб кетишига бир бахя қолган мушукни сувдан чиқариб олиб уни ҳаётга қайтардилар.

Қўриқлаш хизмати чоп этган видеода хушсиз ётган мушукчага шошилинч ёрдам – сунъий нафас олдириш ва юрак массажи қилинаётган тасвирланган.

Бир гуруҳ болалар гаванда сувдаги мушукчага қутқарувчилар эътиборини қаратишган. Қутқарувчилардан бири сувга сакраб, мушукчани қайиқлари бортига олиб чиққан ва шу ерда уни жонлантиришга тушиб кетган. . Қутқарувчининг анча уринишларидан кейин мушукча бошини қимирлата бошлаган.

Видеода кўринишича, мушукча бир ойлар атрофида. Соҳилбўйи хизматида мушукчани ветеринарлар текширишгани ва у соғлом эканлиги маълум қилинди.

Порт маъмурияти вакиллари бу воқеадан таъсирланиб, мушукчани ўзларида қолдиришга ва унга Чарли деб лақаб беришга қарор қилишди.