Ўзбекистон вакиллари Рио-2016 олимпиадасининг бешинчи кунидаги баҳсларга киришди.

Дзюдо бўйича -90 кг вазн тоифасидаги Шерали Жўраев биринчи босқичда жазоирлик Абдураҳмон Бенамади қарши татамига чиқди.

Учрашувда жазоирлик спортчи суст ҳаракати учун 2 марта огоҳлантирилди, охирги сонияларда Шерали Жўраевга ҳам битта огоҳлантириш берилди ("шидо"). Ўзбекистон вакили кам огоҳлантириш олгани эвазига кейинги босқичга ўтди.

Шерали Жўраев кейинги босқичда швециялик Маркус Ниман билан беллашади. Унда бугуннинг ўзидаёқ медаль олиш имконияти бор.