10 августда Брюсселга келаётган иккита самолётда бомба бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар пайдо бўлганди. Ослодан келаётган самолётлардан бири SAS авиакомпаниясига тегишли бўлиб, Брюссель аэропортида қўнган. Иккинчиси эса Air Arabia Maroc авиакомпаниясига тегишли бўлиб, Марокашдан келаётган бўлган. Бу самолёт Тулузада қўнишга мажбур бўлган. Кейинроқ бу хабар ёлғон эканлиги маълум бўлган.

Брюссель ўт-ўчириш-қутқарув хизмати расмий вакили Пьер Меис самолётларда бомба борлиги ҳақидаги хабар шаҳардаги шифохоналардан биридан шошилинч хизмат рақами "112"га келиб тушганини айтган.

"Гап Брюсселдаги "112" хизматига келиб тушган қўнғироқ ҳақида кетмоқда. Брюссель "112" хизмати Belgocontrol’га қўнғироқ қилиб, бомба қўйилган бўлиши мумкин бўлган самолётлар ҳақида сўрамоқчи бўлганда, Belgocontrol’да самолётлар қўниб бўлганини айтишган. Гап эҳтимол атайлаб қилинган ёлғон таҳдид ҳақида кетмоқда", деган Меис. 

Шу билан бирга у қўнғироқ қайси шифохонадан қилингани ҳозирча номаълумлигини айтган.