Хитой жамоатчилик хавфсизлиги вазирлиги 12 августда интернет орқали қурол-аслаҳа сотишга қарши курашга қаратилган катта миқёсдаги миллий кампания бошланганини эълон қилди. 

Вазирлик хабарига кўра, полиция қурол-аслаҳани ноқонуний сотишга кўмак берувчи сайтлар, хабарларни бир лаҳзада узатиш хизматлари ҳамда форумлар фаолиятини қатъий тартибга солади ва муносабат билдиради. Шунингдек, ўқотар ва кучли пневматик қурол учун деталлар, ўқ сотиш назорат қилинади. Полиция қурол-аслаҳани ноқонуний сотишга аралашган логистик компаниялар фаолиятини назорат қилади.     

Вазирлик маълумотларига кўра, Хитойда 2011 йилдан 2015 йилгача қурол-аслаҳани ноқонуний ишлаб чиқариш, пневматик қурол ва ўқотар қурол нусхалари ва аслини сотиш билан боғлиқ 9 мингта жиноий иш фош қилинган ва 80 мингга яқин гумонланувчи ҳибсга олинган.  

Вазирлик кампания қанча вақт давом этишини айтмаган.