Астрономлар халқаро жамоаси Нептун орбитаси ортида аввал маълум бўлмаган, Нику номини олган осмон жисмини топди. Бунга доир тадқиқот arXiv.org сайтида чоп этилди

Самовий жисм Нептундан 160 минг марта хирароқ бўлиб, бу Никунинг диаметри 200 километрдан кам демакдир. Осмон жисмига унинг орбитаси гигант-сайёралар жойлашган Қуёш тизими текислигига 110 градусли бурчак остида бурилганлиги ноодатий тус беради. 

Шунингдек, Нику Қуёш атрофида аксарият осмон жисмларидан фарқли қарама-қарши томонга  айланади. Объект номи хитойча niku (бўйсунмас) сўзидан келиб чиққан.

Олимларнинг таъкидлашича, Нику ва астероид Қуёш тизими аномал осмон жисмлари кластерининг бир қисми бўлиши мумкин. 

Нику объектини олимлар Pan-STARRS (Panoramic Survey Telescope and Rapid Response System) телескоплар тизими ёрдамида топишга муваффақ бўлишган. Астрономлар осмон жисмини ўрганишда давом этишмоқда.