Афғонистон армияси ҳарбийлари мамлакатнинг бир қатор вилоятларида олиб борилган амалиётлар давомида камида 92 нафар жангарини йўқ қилган. Бу ҳақда Афғонистон Мудофаа вазирлиги сайтида маълум қилинган.

Ўлдирилган жангарилар асосан "Толибон" ҳаракати аъзолари эди.

Маълум қилинишича, Покистон билан чегара ҳудудидаги Пактика вилоятида ўтказилган амалиёт натижасида 40дан ортиқ жангари йўқ қилинган. 

Шунингдек, бошқа гуруҳ аъзолари бўлган 30 нафардан ортиқ жангари ўлдирилган, уларнинг аксари хорижлик ёлланма жангарилар эди.