Хитойда сўнгги икки ойдаги ўн учинчи эгизак пандалар дунёга келди, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.

Сичуань вилояти Чэнду шаҳридаги улкан пандаларни кўпайтириш маркази ходимларининг маълум қилишича, 179 граммли эркак ва 89 грамм вазндаги урғочи пандаларни Я шин номли панда дунёга келтирган. У, 2014-йилда ҳам эгизак пандага оналик қилганди. 

Бу эса, охирги икки ойда мазкур марказда дунёга келган тўққизинчи, бутун мамлакат бўйича ўн учинчи эгизак пандалардир. 

Синьхуа агентлигига кўра, 2015-йил охирига келиб Хитойда 1864та панда ёввойи табиатда истиқомат қилиб келган. Ўтган йили қўриқхоналарда 43та панда туғилган, уларнинг 14таси эгазак бўлган.