"Шэньчжоу-11" (Shenzhou-11) космик қурилмаси Хитой шимоли-ғарбидаги Гансу вилояти Цзюцюань космодромига келтирилди, дея хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.

Маълумотларга кўра, тез орада космодром ходимлари фазо кемасини учириш ўрнига жойлаштиришади ва тизимларини текширишни бошлайди. Уни октябрь ойи ўрталарида учириш режалаштирилган. 

"Шэньчжоу-11" икки нафар фазогир ва юкларни Хитойнинг иккинчи фазо станцияси "Тяньгун-2"га етказади. У, сентябрь ойи ўрталарида орбитага чиқарилади. Айни вақтда, икки нафар экипаж аъзоси парвозга тайёрланмоқда. 

"Тяньгун-2" фазогирларга 30 кун мобайнида орбитада қолиб ишлаш имконини беради.