АҚШ президенти Барак Обама Мартас-Винъярд оролига икки ҳафталик таътилида ўзи билан бирга оладиган 5 та китоб номини айтди, деб хабар бермоқда CNN.

Таъкидланишича, у мутолаа қилгани ўзи билан бирга британиялик ёзувчи Пола Хокинснинг "Поезддаги қиз" психологик триллерини, Колсон Уайтхеднинг  афроамерикалик аёлнинг ҳаёти ҳақидаги "Ер ости темир йўли" китобини, Costa британ мукофотини олган Хелен Макдональднинг "Мен лочинман" китобини, Нил Стивенсоннинг "Етти Ева" фантастик романи ва 2016 йилда энг яхши автобиография учун Пулитцер мукофотини олган Уильям Финнеганнинг "Ёввойи кунлар: серфёр ҳаёти" китобини олди.