Кубалик инқилобчи, мамлакатнинг кўп йиллик етакчиси, 13 августда 90 ёшини қаршилаган Фидель Кастро Гаванада таваллуд аёми муносабати билан ўтказилган байрамга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда CNN телеканали мухбири.

Куба миллий қаҳрамонининг шарафига уюштирилган байрам Карл Маркс номидаги театрда бўлиб ўтди ва 5 мингга яқин кишини тўплади. Командантенинг ўзи фахрли биринчи қатордан жой олди.

Кастронинг ўнг томонидан унинг укаси ва Кубанинг амалдаги раҳбари Рауль Кастро, чап томонидан эса Венесуэла президенти  Николас Мадуро жой эгаллади. Байрам маросими миллий телевидение орқали жонли эфирда узатилди.