АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон сайловолди штаби янги дастурни ишга туширишни режалаштирмоқда. Унга мувофиқ, DREAM қонун лойиҳасини жорий қилиш мумкин бўлган ноқонуний муҳожирларнинг фарзандлари сайловчиларни рўйхатга олиш жараёнида қатнашади, деб ёзган Hill нашри.

DREAM қонун лойиҳаси, 16 ёшгача бўлган чоғида АҚШга кириб келган ва камида беш йил Қўшма Штатларда истиқомат қилган ноқонуний муҳожирларга нисбатан сиёсатни юмшатишни кўзда тутади. Нашрнинг ёзишича, "Mi Sueño, Tu Voto" ("Менинг орзуим, сизнинг овозингиз") дастури 15-августдан ишга тушади. 

"DREAM дастури қатнашчилари депортациядан хавотирда яшаб келган оилаларни қўллаб-қувватлаш кампаниямизда муҳим ўрин тутди. Шу боисдан ҳам биз бу каби жараённи ҳақиқатга айлантирувчи дастурни ишлаб чиқдик", — деб баёнот берган Клинтон кампаниясининг лотинамерикалик сайловчилар билан ишлаш бўйича миллий директори Лорелла Праели (Lorella Praeli).