Озарбайжон бош прокуратураси Туркияда давлат тўнтарувига уринишни ташкиллаштиришда айбланаётган мухолиф имом Фатҳулла Гуленнинг Озарбайжондаги тарафдорларига қарши жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Элдар Султонов маълум қилди. 

"Озарбайжон ҳудудида Фатҳулла Гулен террорчилик ташкилоти тарафдорларининг ноқонуний ҳаракатларини бартараф этиш мақсадида уларга қарши мамлакат бош прокуратурасида Озарбайжон Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноий иш қўзғатилди", деб айтди Султонов.

Султоновнинг айтишича, айни вақтда ушбу жиноий иш бўйича тергов-тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.