Лотин Америкасининг Перу мамлакати жанубида юз берган табиий офат қурбонлари сони 9 нафарга етди, деб ёзмоқда маҳаллий Republika газетаси минтақавий ҳукумат вакилларига таянган ҳолда. 

Бундан аввал, 4 кишининг ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. 

Рихтер шкаласи бўйича 5,4 баллик ер силкиниши 15-августга ўтар кечаси Арекипа маъмурий ҳудудида юз берган. Зилзила маркази Копораке шаҳридан 3,1 км шарқда жойлашган бўлган.

Хабар қилинишича, табиий офат кўчкиларни келтириб чиқарган, 80га яқин бино вайрон бўлган. 40дан ортиқ инсон турли даражада тан жароҳати олган.