Кашмирнинг Покистон томонидан назорат қилинувчи қисмидаги Паландри ва Хажира қишлоқлари орасидаги йўлда автобус жарликка тушиб кетиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Франс Пресс ахборот агентлиги хабар берди. 

"Автоҳалокат оқибатида 16 йўловчи ҳалок бўлди, 29 киши жароҳат олди, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир", дейилмоқда хабарда.

Тўй меҳмонларини олиб кетаётган автобус ичида 50 дан кўпроқ одам бўлган. Тўйи бўлаётган жуфтликнинг ўзи автобусда бўлмаган.