Польшанинг марҳум президенти Лех Качинский самолётининг 2010-йил 10-апрелида Смоленск осмонида ҳалокатга учрашида Качиньскийнинг ўзи айбдор, деган фикрни илгари сурган Польшанинг яна бир собиқ давлат раҳбари Лех Валенса Фейсбукдаги саҳифасида.

«Мураккаб вазиятларда ҳаво кемаси капитани ҳар доим президентга мурожаат қилиб, унинг қарорини кутади. Президент эса, самолётнинг учиши ва айниқса қўнишига рухсат бермаслиги керак эди. Гарчи барча масъулият президент зиммасида бўлган тақдирда ҳам», — деб ёзган собиқ президент. 

2016-йилнинг апрелида Польшанинг TVN24 телеканали Ту-154 самолётининг 2010-йил апрелида Смоленскка қулашидан аввал учувчилар кабинасидаги охирги 38 дақиқада бўлиб ўтган суҳбатни эълон қилганди. Ўша мудҳиш фожиада мамлакат президенти Лех Качиньский ҳалок бўлганди.

Қайд этилишича, учувчиларнинг овози ва кабинага кирганларнинг овози бир-биридан ажралиб турибди. Шунга кўра, ёзувда учта микрофон қайд қилган товушлар бирикмаси мавжуд: биринчи учувчи микрофони, иккинчи учувчи микрофони ва кабинага ўрнатилган микрофон. 

Бунда, телеканал сўнгги 4 сониядаги ёзувларни, қурбон бўлганларнинг хотирасига ҳурмат сифатида эълон қилмаган. 

2010-йил 10-апрелида Ту-154 самолёти Смоленскда ҳалокатга учраган эди. Унинг бортида бўлган барча йўловчи ва экипаж аъзолари, Польша президенти Лех Качиньский ва рафиқаси ҳамда 86 нафар ҳукумат делегацияси Катиндаги хотира маросимига парвоз қилишаётганда ҳалок бўлишганди.