2016 йилнинг 15 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг амалий масалалари муҳокама қилинди.